Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошланди — видео

Африканинг Нигерия мамлакатида коронавируснинг иккинчи тўлқини пайтида очарчилик юзага келди. Бу ҳақда «Ateo Breaking» канали хабар берди.

Видеодан скрин

Таъкидланишича, ҳукумат дўконларга озиқ-овқат етказиб берилишини тақиқлаб қўйган. Расмийларнинг фикрига кўра, бундай тақиқ коронавирус тарқалишининг олдини олади.

Бундан ташқари, Нигериянинг туб аҳолиси озиқ-овқат ва сув кам бўлган қочқинлар лагерларида қолишга мажбур бўлмоқда. Об-ҳаво шароити ҳам вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Мамлакатда миллионлаб одамлар очлик туфайли ўлиши мумкин.

Айни шу тақиқ тўғрисидаги қарор туфайли одамлар дўконлар ва озиқ-овқат омборларига бостириб кирмоқда.

МАълумот учун, Нигерияда 30 декабрь ҳолатига кўра, 85 560 киши COVID-19 билан касалланган. Мамлакатдаги ўлимлар сони 1 267 тани ташкил этмоқда. Вирусдан тузалганлар 71 937 кишига етган, 12 356 нафар фуқаро шифохоналарда даволанмоқда.

Аввалроқ нигериялик мутахассислар томонидан мамлакатда коронавирус инфекциясининг янги тури пайдо бўлгани маълум қилинган эди.