Тошкентда ноқонуний равишда товар олиб кираётган шахс аниқланди

Тошкентда ноқонуний равишда товар олиб кираётган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. 

Фото: ИИВ

Хабарга кўра, 6 февраль куни 1985 йилда туғилган С.Т. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига «Каир–Тошкент» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган. Фуқаро божхона декларациясини расмийлаштирмасдан яшил йўлакдан ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатиб текширилганида унинг юк сумкасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, Бирлашган Араб Амирликларида ишлаб чиқарилган «Honeymoon Kingdon of Honey» номли 5 дона қоғоз қутида қадоқланган жами 1440 дона ҳамда «Pamper ME» номли жами 108 дона ва 7 дона 100 мг қадоқда бўлган суюқлик воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар