Андижонда яна 11 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 11 таси Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 9 август 17:00 ҳолатига кўра, 1092 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 1027 нафари соғайган. Вилоятда 2 киши коронавирусдан вафот этган.

Янгиликлар