Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг 2 километрлик қисми кенгайтирилмоқда

Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг 4Р 91Г автомобиль йўлида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан мазкур йўлнинг 2 километрлик қисмида ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича автомобиль йўли кенгайтирилмоқда. Шунингдек, пиёдалар юриш йўлаклари, велосипедлар учун махсус йўлакни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, ер остки қисмида сув қочириш тизимлари ва тунги ёритгичлари ҳам таъмирланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 660 та оилага мўлжалланган 22 та кўп қаватли уй қурилайтгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Бухородаги 7 та маданий мерос объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига номзод сифатида тайёрлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар