Навоий ва Қашқадарёда коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди

Навоий ва Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг бири Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак), иккинчиси эса Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак) бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 192 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 30 464 тани ташкил этмоқда. Республикада 21 813 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Аввалроқ коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар