Ўзбекистонга 2,7 млрд сўмлик дори-дармонларни сомон остига яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахслар Наманганда ушланди

Ўзбекистонга 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни трактор тиркамасидаги сомон остига яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахслар Наманганда ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси «Tez News»га хабар берди.

Фото: Божхона қўмитаси

Қайд этилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда «Янгиқўрғон» туманида тезкор тадбир ўтказган.

Фото: Божхона қўмитаси

Фото: Божхона қўмитаси

Тадбир давомида тиркамасига сомон ўрамлари ортилган «ТТЗ-28» русумли трактор текширилганда ундан умумий қиймати 2,7 миллиард сўмни ташкил этувчи, 4 турдаги, 9229 дона сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаси ҳамда 1010 метр мато яширилгани маълум бўлган.

Фото: Божхона қўмитаси

Фото: Божхона қўмитаси

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода 3 минг қути дори-дармон аҳолига бепул етказиб берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар