Самарқандда карантин ҳудудларидаги чиқинди қандай зарарсизлантирилиши маълум қилинди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида карантин шароитида чиқиндилар қандай олиб кетилаётгани ҳақида хабар берилди.
Маълум қилинишича, касаллик қайд этилаётган ҳудудлардан «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ходимлари томонидан чиқиндилар олиб чиқилиб, полигонларда ажратилган хандақларда зарарсизлантирилмоқда.
Қайд этилишича, «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари иш жараёнида ҳимоя либосларида чиқиндини ёнидирмоқда ва кўмиб ташламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ов қилиш бўйича эълон плакатларини чиқарган эди. Шунингдек, аҳоли мурожаатидан сўнг Aсакадаги чиқинди тўпланиб қолган ҳудуд тозаланганди.