Риштонда «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди (фото)

Фарғона вилояти Риштон туманида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу ярмарка Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 28 август кунги топшириғига биноан ташкил этилди. Тадбир вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг имзолаган режа жадвалига асосан пандемия даврида меҳнат даромадидан айрилган фуқароларни тезкор ва самарали бандлигига кўмаклашиш мақсадида Риштон туман Саноат коллежида ўтказилган.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ярмаркани ўтказишда Риштон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бошқармаси, туман давлат солиқ инспекцияси, Халқ қабулхонаси туман бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда фаолият кўрсатган.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашган.

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижондаги меҳнат ярмаркасида 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлгани, Наманганда меҳнат ярмаркасида 180 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилгани ҳамда Данғарада ўтказилган меҳнат ярмаркасида 30 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар