Вобкентда 306 миллион сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунасини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Бухоро вилояти Вобкент туманида 64 ёшли И.А.га тегишли кислород ишлаб чиқариш ускунаси ўғирланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг январь ойидан 27 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс «Работохун» МФЙда жойлашган кислород ишлаб чиқариш шохобчасига ўрнатилган 306 311 700 сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 50 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланган.
https://sugarpeachproductions.com/hh0lcs4
У гумон қилинувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
https://www.eccellasmiles.com/mcx0d1d7j
Ўғирланган ускуна эса Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган МЧЖ ҳудудида эканлиги аниқланган ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Самарқандда сейфни бузиб, 50 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлаб кетган шахс ва фуқаронинг уйидаги сандиқдан 28 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахслар қўлга олингани хабар қилинган эди.