Фарғонада тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарга кўра, фуқаро Ш.Ғ. ва бошқалар умумий қиймати 36 миллион сўмлик жами 5 000 қути, фуқаро Б.Ж. ва бошқалар умумий қиймати 57,6 миллион сўмлик жами 8 000 қути «Milano» номли тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб ўтаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар