Асака ҳокими коронавирус беморлари даволанаётган шифохонага борди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими 9 октябрь куни COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун  ташкил этилган шифохонада бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, туман ҳокими ушбу касалхонада даволаниб келаётган беморларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида улар билан суҳбатлашган. Суҳбат жараёнида беморларга ҳамшираларнинг хушмуомалада бўлаётганлиги, озиқ-овқат таъминоти ҳамда дори-дармон воситаларининг етарлилиги тўғрисида маълумотларга эга бўлган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, беморларга яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижон шаҳар ҳокими 13 та маҳаллага хизмат қилувчи поликлиника фаолияти билан танишгани ва тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўргангани, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари «Ёшлик» спорт мажмуасидаги тақсимлаш маркази билан танишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар