Kixx гибрид двигателлари учун янги Kixx HYBRID мотор мойлари туркумининг дунё бўйлаб сотувлари бошланганини эълон қилди

«GS Caltex» компаниясининг Kixx мойлаш материаллари бренди гибрид автомобиллар учун махсус ишлаб чиқилган янги мойлар туркумини тақдим этди. Kixx HYBRID мойлари Кореяда илғор корейс технологиялари асосида барпо этилган.

Бугунги кунда кўплаб асосий соҳаларда барқарор ривожланиш технологиялари биринчи ўринга чиқмоқда. Дунё гибрид автомобиллари бозори, юксак самарадорлик ва экологияга масъулиятли ёндошувни бирлаштирган ҳолда ишончли ўсиш суръатларини намоён қилмоқда.

«Экологик, ва хусусан, гибрид транспорт воситаларига ўсган талаб, сифат ва жиҳатлари энг замонавий жаҳон стандартларига жавоб берувчи мотор мойларини барпо этишда инновацион ёндошувлар заруриятини кўрсатди. Янги Kixx HYBRID мойлар туркумини ишлаб чиқариш Kixx компаниясининг экологик автомобиллар соҳиблари учун мўлжалланган маҳсулотлари кўламини янада кенгайтириш учун бошланғич нуқта вазифасини бажаради», —  дея изоҳ берди Ен Джун Чой хоним — GS Caltex мойлаш материаллари маркетинги бўлими бошлиғи.

Kixx HYBRID мойлари Америка нефть институти (API) томонидан белгиланган охирги API SP халқаро соҳа стандартларига тўлиқ жавоб беради. Уларнинг таркибига юқори сифатли базавий мойлар, шунингдек юқори тежамкорлик ва двигателнинг муддатдан олдин эскиришидан ҳимояни  таъминловчи махсус қўшимча суюқликлар киради.

Kixx HYBRID туркуми гибрид двигателлари фаолиятининг барча хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ёпишқоқликнинг паст даражаси — 0W-16 ва 0W-20 — ишга тушишдаги тезроқ ва майинроқ циркуляция ҳисобидан қисмлар емирилишининг олдини олишга, юқори антиоксидант хусусиятлари ва ҳаракатдаги барқарорлик эса мой алмаштириш даврийлигини оширишга кўмак беради.

Ноябрь ойининг охирида Kixx HYBRID маҳсулотларининг гибрид автомобиллар кенг тарқалган Японияга етказилиши бошланди. 2020 йилнинг декабрь ойидан эса мойларнинг янги туркуми Россия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларига кириб келади. Шу вақтнинг ўзида Яқин Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Иордания ва Ироқда сотувлар бошланиши кутилмоқда.

2005 йилдан бери  Kixx бренди харидорларнинг барча талабларини инобатга олган ҳолда юқори сифатли мотор мойларини ишлаб чиқариб, автомобиль инновациялари соҳасидаги етакчилардан бири сифатида ишлаб келмоқда. 2020 йилда «Korea First Brand Award 2020» мукофоти доирасида Kixx компанияси мойлаш материаллари тоифасида 1-рақамли Корея бренди деб тан олинди.

Kixx мотор мойлари тўғрисида қўшимча маълумот учун расмий сайтга ташриф буюринг: https://www.kixxlube.ru.

Kixx бренди ҳақида маълумот

Kixx 2005 йилдан бери илғор мойлаш материалларини етказиб берган ҳолда, автомобиллар инновациялари соҳасида  етакчилар қаторидаги ўрнини сақлаб келмоқда ва мижозларнинг барча талабларига жавоб берувчи 180 га яқин турдаги маҳсулотларни таклиф этмоқда. Kixx маҳсулотлари Инчхондаги энг замонавий ишлаб чиқариш мажмуасида тайёрланиб, мажмуа кунига 9000 баррель ва йилига 8000 тонна мойлаш материалларини ишлаб чиқариш қувватига эга. «Korea First Brand Award 2020» мукофоти доирасида Kixx компанияси мойлаш материаллари тоифасида 1-рақамли Корея бренди деб тан олинди.

«GS Caltex» компанияси ҳақида

«GS Caltex» корпорацияси 1967 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган бўлиб,  Chevron U.S.A ва «GS Group» компанияларининг 50/50 улушли қўшма корхонасидир ва хом нефть ва нефть маҳсулотларининг экспортида муҳим ўрин эгаллайди. Компания йириклиги бўйича дунёда 4 ўринда турувчи нефтни қайта ишлаш заводига эга бўлиб, заводнинг қуввати суткасига 800 000 баррелни ташкил қилади. 2020 йил ҳолатига «GS Caltex» дунёнинг 11 мамлакатида ўз офисларига эга ва 63 та давлатга экспортни амалга ошириб келмоқда.

«GS Caltex» компанияси ва  Kixx бренди ҳақидаги янада батафсил маълумот сайтда тақдим этилган: https://www.kixxlube.ru.

Янгиликлар