Навоийда «Matiz» уч марта ағдарилиб, ҳайдовчи деразадан учиб кeтди — видео

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 5 декабрь куни «Matiz» уч марта ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи деразадан учиб кетди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган, деб хабар бермоқда Бу ҳақда Йўл Ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати.

Кадр: Видео

Таъкидланишича, Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалла ҳудудидан ўтган 4Р-57 Қизилқум ҳалқа йўлининг 11-километрида Нурота—Навбаҳор йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Matiz» ҳайдовчиси тезликни меёридан ошириши оқибатида йўлдан чиқиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободда «BMW» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида 8 та автомобиль шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олмазорда «Spark» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳамда Ургутда «Жигули» бошқарувини йўқотган йигит велосипеддаги синфдошининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар