Ўзбекистонда кейинги йил кириш имтиҳонларида фойдаланиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020—2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати тузилди. Бу ҳақда Давлат тест марказининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Давлар тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.

«Дарсликлар рўйхатини https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олишингиз мумкин», дейилади ДТМ хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ тест синовлари орқали амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларга кириш тестларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби яратилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар