Покистоннинг бутун ҳудуди электрдан узилиб қолди

Бутун Покистон ҳудуди электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда Покистоннинг маҳаллий «Dawn» газетаси ҳам мамлакат энергетика вазири Умар Аюб баёнотига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «Archnet»

Хабарга кўра, Электрдан узилишлар Покистоннинг Карачи, Исломобод, Лаҳор, Мултон, Касур каби йирик шаҳарларида ва бошқа шаҳарларда ҳам кузатилди. Узилиш натижасида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб қарийб 200 миллион киши электр токисиз қолган.

Узилишга электр энергиясини тақсимлаш тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган. Бош вазирнинг махсус ёрдамчиси Шаҳбоз Гилл энергетика вазири ва бутун идора авария сабабларини аниқлаши кераклигини айтган.

Покистон энергетика вазири вазиятни шахсан ўзи назорат остига олганига ишонтирди. У аҳолини юзага келган вазиятда хотиржамликни сақлашга чақирди. Унинг қўшимча қилишича, Покистон ҳукумати энергия узатилишини Тарбелдаги электростанция орқали қисман қайта тиклашга уринмоқда.

Аввалроқ Шимолий Eвропадаги энг бахтли мамлакатлар рўйхати эълон қилинганн эди. Шунингдек, «Forbes» энг сахий одамлар яшайдиган давлат номини эълон қилган эди.

Янгиликлар