Шимолий Eвропадаги энг бахтли мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

«Bava» кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси ва «Cliente» тадқиқот агентлиги томонидан ўтказилган 8 та мамлакат қамраб олинган «Бахт индекси» халқаро социологик сўров натижаларига асосан Шимолий Eвропадаги энг бахтли мамалакатлар рўйхати эълон қилинди.

Фото: «goodnewsfinland.com»

Мазкур сўровнома натижасига кўра, Европанинг шимолий қисмида жойлашган Финляндия аҳолиси энг бахтли давлат деб тан олинди, мамлакат аҳолисининг бахт индекси 100 баллдан 74 баллни ташкил этади. Дания 73 балл билан иккинчи, Швеция 71, Эстония 70, Норвегия 68 балл билан учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Германияда ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида аҳолининг бахт-саодат кўрсаткичи 100 баллдан 66 баллни ташкил этди. Сўров натижаларига кўра, Латвия аҳолисининг 23 фоизи ҳиссий фаровонликни бахтнинг энг муҳим манбаи деб билади. Данияда сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи, Финляндияда – 37 фоиз, Норвегияда – 30 фоиз, Санкт-Петербургда – 22 фоиз ва Эстонияда – 20 фоиз худди шундай фикрда.

Сўровномада қатнашганларнинг атиги 9 фоизи яхши соғликни бахтнинг энг муҳим манбаи деб ҳисоблаган. Данияда иқтисодий вазият аҳоли учун бахт манбаи эмас, худди шу фикрни Швеция, Норвегия ва Финляндия аҳолиси айтиб ўтган. Швецияда бахтнинг асосий манбаи оила (31%), Германияда соғлиқ (20%).

Бахт кўрсаткичи бўйича сўровнома саккизта мамлакатда — Швеция, Дания, Норвегия, Финляндия, Германия, Россияда (Санкт-Петербургда), Эстония ва Латвияда ўтказилди. Унда 8582 киши иштирок этди (ҳар бир мамлакатда тахминан 1000 киши).

Янгиликлар