Жиззахда ишлаб чиқариладиган автомобиллар модели ҳақида маълумот берилди

Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вилоятда ишлаб чиқариладиган автомобиллар модели ҳақида маълумот берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Жиззахда Хитойнинг йирик «DONG FENG» ва «CHANGAN» автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер «DONG FENG» ва «New Star Truck» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Маълум қилишича, лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Айни пайтда завод ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Аввалроқ Жиззахда ноябрдан «КIА» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда «Changan» бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган.

Янгиликлар