«Республика ёшлар овози» фестивалининг ғолиблари аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида бўлиб ўтган «Республика ёшлар овози» фестивалининг якуний босқичи ғолиблари аниқланди.
Фестивалнинг ҳудудий кастинг босқичиларида 3 мингга яқин ёшлар иштирок этиб, улардан 87 нафари танловнинг республика босқичга йўлланма олди.
Фестиваль «Бўзатов иқтидорлиларни чорлайди!» шиори остида янги иқтидор эгаларини кашф этиб берди. Фестиваль ғолиблари: 1-ўрин 50 млн сўм, 2-ўрин 25 млн сўм ва 3-ўрин 15 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.
Шунингдек, рағбатлантирувчи ўринлар, яъни 66 нафар иштирокчиларга 5 млн сўмдан пул мукофотлари берилди.
«Республика ёшлар овози» фестивалининг республика босқичи ғолиблари:
Анъанавий ижро ва бахшичилик йўналиши
6-15 ёш тоифаси
1-ўрин Жовлиева Севинч, Тошкент шаҳри
2-ўрин Норбоева Маҳлиё, Хоразм вилояти
3-ўрин Жанабаев Байрамбай, Қорақалпоғистон Республикаси
16-30 ёш тоифаси
1-ўрин Рахманов Ботиржон, Хоразм вилояти
Турсунов Элдор, Тошкент вилояти
2-ўрин Бахшиллоева Гулчирой, Бухоро вилояти
Абдиназаров Абдурахмон, Сурхондарё вилояти
3-ўрин Маҳамматқулова Хумора, Навоий вилояти
Рахимов Бекжон, Қашқадарё вилояти
Опера йўналиши
6-15 ёш тоифаси
1-ўрин Мирзабаев Нишанбек, Қорақалпоғистон Республикаси
2-ўрин Йўлдошев Умрбек, Хоразм вилояти
3-ўрин Петросян Крестина, Тошкент вилояти
16-30 ёш тоифаси
1-ўрин Жуманиязов Аминзода, Хоразм вилояти
2-ўрин Турсиънбаев Шиъраз, Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин Имамназарова Хадича, Тошкент шаҳри
Эстрада йўналиши
6-15 ёш тоифаси
1-ўрин Авезов Фирдавс, Тошкент шаҳри
2-ўрин Даулетбаева Миясар, Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин Мажидиллаева Гулёра, Наманган вилояти
16-30 ёш тоифаси
1-ўрин Молдабаев Мусағали, Қорақалпоғистон Республикаси
2-ўрин Сайдалиев Умаршоҳ, Жиззах вилояти
3-ўрин Джалалов Дилшод, Тошкент шаҳри