Ўзбекистонда энергия самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади

Ўзбекистонда илғор тажрибалар асосида энергия самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Текширувдан ўтмаган корхоналар газ ва электр энергияси билан оширилган тариф асосида таъминланади, — деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қуйидаги чора-тадбирлар маълум қилинди:

йилига камида 4 млн кВт/соат электр энергияси ёки 375 минг куб метр газ истеъмол қиладиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда бир марта энергия аудитидан ўтказилади;

«Ўзэнергоинспекция» ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилади;

аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр энергияси оширилган тариф бўйича берилади.

Мутасаддиларга йил охиригача янги тизимга оид техник регламент ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.

Янгиликлар