Aндижонда 8 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган доцент 2 минг доллар олаётганда ушланди

Aндижон вилоятида кафедра доценти бир фуқарони Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2000 доллар олаётган вақтида қўлган олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, дастлаб Aндижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 доллар талаб қилган. Кейинчалик ҳужжат топшириш муддати ўтиб кетганлигини маълум қилиб, Ўш давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2000 долларни олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Aндижон вилояти бошқармаси томонидан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 250 миллион сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Aндижонда МИБ ходими ва фуқаро қарийб 73 миллион сўмни талон-торож қилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар