Фарғонада яна 3 киши коронавирусдан бутунлай фориғ бўлди

Ўзбекистонда 10 август, айни вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Улардан 3 нафари Фарғона вилоятига тўғри келмоқда.

Вилоятда жами соғайганлар сони 294 тага етди. Касаллик ҳолатлари 300 та, ўлим ҳолатлари биттани ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 22 минг нафардан ошгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар