Ўзбекистонда доллар курси сезиларли кўтарилди
Марказий банк 11 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси +21,85 сўмга ошиб, 10 231,71 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 059 сўм 9 тийинга баҳоланиб, 38 сўмга қимматлашган.
Рубль курси эса 4 августга нисбатан 1 сўм 19 тийинга қимматлашган. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 65 тийин этиб белгиланган. Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 10 август кунидан кучга киради.
Аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси кўтарилиб, 1 AҚШ доллар қиймати 10 209,86 сўмни ташкил қилгани хабар қилинган эди.