Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитга хавфи юқори бўлган 240 та корхонага локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳақида топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 10 август, душанба куни аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилишда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимларининг ҳисоботи эшитилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлаган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни бошқариш соҳасини кескин танқид қилди ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида 31 та кластер ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди.

Янгиликлар