Бухорода юк машина юкхонасидаги иссиқ асфальт билан фуқаронинг устига ағдарилди

Бухоро шаҳрида 10 январь куни автотранспорт юкхонасидаги иссиқ асфальт билан фуқаронинг устига ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Бухоро шаҳри Амир Темур мавзесидаги янги уй-жой бинолари қурилишида катта юк машинаси тиркамасидаги иссиқ асфальт билан йўлдаги носозлик сабаб фуқаронинг устига қулаган.

Фото: Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Воқеа жойида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ишлаётган бўлиб, тўкилган иссиқ асфальт остида қолган 1988 йилда туғилган М.Ш Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қутқарилган.

Аввалроқ Қамчиқ довонининг тоғли ҳудудига дам олишга чиққан фуқаро қияликдан тушиб кетгани ҳамда Россияда қурилиш майдончасининг 2-қаватидан тушиб кетган ўзбекистонлик ишчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда 69 ёшли аёл қудуққа тушиб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар