Қашқадарёдаги қўриқхонада «Қизил китоб»га киритилган қор қоплони камерага тушиб қолди

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон Қизил китобга киритилган қор қоплонини суратга олди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган қор қоплони қўриқхона назоратчилари ва илмий бўлим ходимлари томонидан қўйилган яширин видеотасвирга олувчи камера тасмасига муҳрланган.

Қўмита томонидан эълон қилинган видеодан кўринишича, қор қоплони камера тасмасига 2020 йил 10 февраль куни тушиб қолган.

Янгиликлар