Китоб тумани геология боғига ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда 2020 йил 2 сентябрь куни «Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: «vohatv.uz»

Маълум бўлишича, қарор билан Китоб тумани геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланган.

Унга кўра, геология табиат боғига жами 3 938 гектар (шундан қўриқхона ҳудуди – 2 221, рекреация ҳудуди – 400, хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди – 1 317 гектар) ер майдонлари ажратилади. Шунингдек, қарор билан Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНЕСКОнинг глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган.

Маълумот учун, Китоб геология миллий табиат боғи Президентнинг ПҚ–4766-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Аввалроқ Варахша археология объектидан 100 дан ортиқ металл буюмлар топилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар