Ёшлар форуми ва Президент мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун қанча маблағ зарурлиги маълум қилинди

Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 триллион сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров брифингда маълум қилди.

Кадр: YouTube

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун, 41 триллион сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Шундан бевосита давлат бюджетидан 20 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, вазир ўринбосари 2021 йилги давлат бюджети масаласига ҳам тўхталиб, Молия вазирлигига бюджет умумтақчиллигини 5,4 фоиздан оширмаслик вазифаси юкланганлигини таъкидлаган.

«Бу бўйича барча имкониятларимиз мавжуд. Шунингдек, 2021 йилда туман бюджетларининг 5 фоиз (1,2 триллион сўм) қисмини экспримент тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларга йўналтириш белгиланди», — дейди Аҳадбек Ҳайдаров.

Янгиликлар