Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

2024 йил 1 январдан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига бир қатор ташкилот ва муассасалар ўтказилди. Бу президентнинг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан амалга оширилди.

Қарорга кўра:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан Болалар уйлари;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Меҳрибонлик уйлари;
  • Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан Болаларни ҳимоя қилиш шўбалари  ҳамда оилавий болалар уйлари агентлик тизимига ўтказилди.

«Таъкидланишича, ушбу муассасаларни Агентлик тизимига ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратишдир»,- дейилади хабарда.

Янгиликлар