Тошкентдан Истанбулга учган самолёт Анқарага фавқулодда қўнди
Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича ҳаракатланаётган HY271 рейси Тошкент вақти билан 12:30да Анқарага қўнишга мажбур бўлган.
Маълум қилинишича, парвоз вақтида йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган.
«Ҳаво кемасини тез ёрдам машиналари кутиб олди. Тез орада ҳаво кемаси Истанбулдаги белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради».- дейилади хабарда.