Сирдарёда Миллий гвардияга ишга киритиш учун 1500 АҚШ доллари пора талаб қилган шахс ушланди
Сирдарёда Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Э. фирибгарлик йўли билан фуқаро У.Ж. ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардия тизимига киритиб қўйиш эвазига ундан 1500 АҚШ доллари талаб қилган.
Маълумотга кўра, С.Э. сўралган пулнинг 500 АҚШ долларини Гулистон шаҳрининг Янги бозор ҳудудидаги автотураргоҳда олаётган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда С.Э. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28-, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мaвзуга доир:
- Сирдарёда мансабдор пора олаётганда қўлга тушди.
- Тадбиркор божхона ходимига божхона тўловларини тўламаслик эвазига пора беришга уринди.
- Андижонда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи 12 минг АҚШ доллар пора билан ушланди.