Сирдарёда мансабдор пора олаётганда қўлга тушди
Ижтимоий тармоқларда Пенсия жамғармаси Ховос тумани бўлими бошлиғи коррупция жинояти устида қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Sirdaryo Xabarlari вилоят прокуратураси билан боғланган ҳолда хабар берди.
Прокуратура хабарига кўра, жиноят иши жорий йилнинг 8 февраль куни Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан Пенсия жамғармаси Ховос тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ф.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Департамент ва ДХХнинг вилоятдаги бошқармалари томонидан фуқаро Н.Ч.нинг аризасига асосан 8 февраль куни тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф.У. мансабдор шахс бўлгани ҳолда, хизмат вазифаси бўйича пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлаш каби ваколатларидан фойдаланиб, фуқаро Н.Ч.нинг умуман меҳнат стажига эга эмаслигини билган ҳолда нафақага чиқиши учун меҳнат фаолиятига эга эканлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали уни ёшга доир нафақага чиқариш эвазига 2 миллион сўм талаб қилган.
Натижада, ундан кимёвий ишлов берилган 2 миллион сўмни хизмат хонасида олаётган вақтида қўлга олинган.
Жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга доир: