Фарғонада тиббиёт ходими пора билан ушланди

Фарғонада тиббиёт ходими пора билан кўлга тушди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

Хабарга кўра, тиббиёт ходимлари фуқаролардан ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 500 дан 800 АҚШ долларигача пора талаб қилган. Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишловчи кичик тиббиёт ходими фуқарони шифохонанинг жонлантириш бўлимига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишини айтиб 800 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Бундан ташқари, у олдин ҳам тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ишлаб келадиган аёл орқали 3 нафар фуқарони шу тариқа ишга жойлаган ва бу «хизмати» эвазига 100 АҚШ долларини ўзида қолдирган.

Шу билан бирга, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий шифохона ҳудудида қурилаётган 150 ўринга мўлжалланган янги туғуруқ комплекси фойдаланишга топширилганидан сўнг тиббиёт ходими сифатида ишга жойлашишларига ёрдам беришни айтиб, 10 нафар фуқародан 5700 АҚШ доллари олган шахслар ҳам қўлга олинган.

Аввалроқ, Шаҳрисабзда 22 фуқарони 22 500 АҚШ долларига ўқишга киритмочи бўлган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир:

 

Янгиликлар