Шаҳрисабзда 22 фуқарони 22,500 АҚШ долларига ўқишга киритмочи бўлган фирибгар ушланди

Фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22,500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Teznews’га хабар берди.

Фото: Tez News

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро М.Ф. ва И.Ш. фуқароларнинг ишончига кириб, ўз танишлари орқали Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 21 нафар фуқародан жами 5 000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўм пора олган.

Шунингдек, фуқаро С.ни Қарши давлат университетига ўқишга киритиш ва Тошкент шаҳридан уй олиб бериш эвазига, фирибгарлик йўли билан унинг 17,500 АҚШ долларини ундиргани аниқланган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан М.Ф. ва И.Ш.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28-211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир: