Самарқандда ўз уйининг деворлари орасига морихуана яширган шахс кўлга олинди

Самарқандда ўз уйининг деворлари орасига морихуана яширган шахс кўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

6 февраль куни Пахтачи тумани Амир Темур маҳалласида яшовчи, 1965 й.т. муқаддам Жиноят кодекснинг 270-, 276-моддалари билан судланган фуқаро Р.К.нинг яшаш хонадони холислар томонидан тинтув қилинган вақтида, яшаш уйининг икки тарафлама деворлар орасидан оқ рангли, елим идиш ичида 4 дона рангсиз целлофан пакети ичига солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги тахминан оғирлиги 400 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 25-, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар