Сирдарёда ярим тайёр тери маҳсулотини ўғирлаган шахслар қўлга олинди

3 март куни Сирдарё вилоятида Янгиер темир йўл бекатидан ўтаётган 3001-сонли юк поезди таркибидаги платформа устига ортилган контейнернинг эшиги очиқлиги ҳақида хабар берган.

Фото: iiv.uz

Хабарга кўра, текширув давомида «Бекобод-Чуқурсой» йўналишидаги 3001-сонли юк поезди таркибида 36-ўринда турган, платформа устига ортилган контейнер Гулистон темир йўл бекатида ТХТБ ходимлари ва юк қабул қилиб топширувчилари билан биргаликда текширилиб кўрилганида, контейнернинг пломбаси йўқлиги натижасида ушбу контейнернинг бир табақа эшиги очиқ ҳолатда турганлиги ва вагон ҳужжатларига кўра 770 дона қоп ярим тайёр тери маҳсулоти ортилганлиги ва уларда камомад аниқланган.

Таъкидланишича, ушбу ўғирликни «Бекобод-Ховос» перегони 30-31 километр оралиғида У.Н., Ш.И., Д.У. ва М.Р. фуқаролар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан 16 та қоп ярим тайёр тери маҳсулоти далилий ашё тариқасида олинган ва контейнерга комиссия аъзолари иштирокида юкланиб камомад бартараф этилгани ҳақида далолатнома тузилган.

Қайд этилишича, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар