Самарқандда террор гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди

Улар 14 нафардан иборат бўлган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Фото: sputniknew.uz

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Самарқанд шаҳридаги 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан чек қўйилди.

Ҳозирда, жиноят иши доирасида мазкур шахсларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар