Бухорода фарзандини уриб, қийноққа солган аёлга ҳукм чиқарилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Шофиркон туман суди кичик фарзандини икки йил давомида қийнаб келган аёлга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Болалар омбудсмани матбуот хизмати Сурайё Раҳмонова хабар беради.

Январь ойида болалар омбудсманига С.Н.нинг олти ёшли болани бешикка солиб, боғлаб, таёқ ва бошқа буюмлар билан урганлиги ҳақида маълумот ва видеотасвирлар келиб тушган.

Шундан сўнг, аёл Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (ўта шафқатсизлик билан баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилди. Суд уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бола фуқаро Б.З.нинг қарамоғига ўтказилди, айни пайтда аёлга нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар