АҚШ Ўзбекистоннинг диний эркинликни таъминлаш йўлидаги ишларини олқишлади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, АҚШ Давлат департаментининг вакили Ўзбекистондаги диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни олқишлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг халқаро экспертлар билан биргаликда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларини ҳам олқишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Янгиликлар