Фарғонада 12 август куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

«Ўзгидромет» 12 август, чоршанба куни Фарғона вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Маълум қилинишича, шу куни Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража иссиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар