Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг нега уйда даволанаётганига изоҳ берилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда нима учун коронавирусга чалинган беморлар уйда даволанаётганига изоҳ берди.

Кадр: YouTube

«Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган.

Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориғ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса, стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти», — деди Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга оид ўлимлар бўйича расмий статистикада нега барча ҳолатлар акс этмаётганига изоҳ берилган эди. Кейинчалик Aзиза Қурбонова ёлғон ахборотларни аниқлаш бўйича маълумот берганди.

Шунингдек, ДТМ раҳбари 2020/2021 ўқув йили кириш имтиҳонларида тест синови вақти қисқарганига изоҳ бергани хабар қилинганди.

Янгиликлар