Сирдарёда 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ собиқ раҳбари аниқланди

Сирдарё вилоятида сохта ҳужжатлар орқали 614 миллион сўмни ўзлаштирган жамият раҳбари аниқланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда «С.О.» МЧЖ собиқ раҳбари А.Х. ва собиқ ҳисобчиси И.М. ойлик иш ҳақи тарқатилгани ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали жами 614 миллион сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлики аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар