Тошкентда сураткашлардан бири ҳамкасбини пичоқлаб қўйди

Тошкентдаги истироҳат боғларидан бирида сураткаш бошқа бир ҳамкасбини пичоқлаб қўйди.

Маълум қилинишича, 6 август куни кечқурун Магиc Cитй истироҳат боғида фаолият юритаётган икки сураткаш ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ. К. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.К. га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилган.

Янгиликлар