Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 12 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 12 ноябрь, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра,Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8—10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, қор кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар