Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этиш учун 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари Россия томони раислигида ўтадиган «БРИКС плюс» форматидаги ялпи сессияда сўзга чиқади.

Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.

Президент қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштирмоқда.

БРИКС ассоциацияси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзолари ҳисобланади.

Сиёсат