Ўзбекистонлик таэквондочилар Turkish Open мусобақасида 3 та медалга сазовор бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Анталия шаҳрида ўтган WT таэквондо бўйича Turkish Open халқаро турнирида бир нечта медални қўлга киритди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Таеквондочи қизлар 3 та медални қўлга киритишди:

• олтин медал: -67 кг: Озода Собиржонова

• кумуш медал: -62 кг: Севинч Ҳайитова

• бронза медал: +73 кг: Светлана Осипова

Шунингдек, дастурга кўра, бугун эркаклар ўртасидаги баҳслар хам ташкил этилади.

Ўзбекистон