Бош прокуратура фуқаролардан коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради
Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқароларни коррупция ҳолатларига дуч келганда бефарқ бўлмасликка ва тезкорлик билан хабар беришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилинган эди.
Коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз – бефарқ бўлманг. Бу каби ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг 1161 рақамли «Ишонч телефони» орқали мурожаат қилинг, — дейилади хабарда.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда бошқа коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлари ҳақида ҳам мурожаат қилишингиз мумкинлиги таъкидланди.
Мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиши ҳамда шахс ошкор этилмаслиги кафолатланиши билдирилди.





