Тошкентда пиёдага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пиёдаларга йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси.

Ҳодиса 30 март куни соат тахминан 17:50ларда «Янги Сергели» кўчасида содир бўлган.

Жумладан, Saz Le 60 русумли автобус тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёл ва болага йўл бермасдан ҳаракатланган.

Натижада, уларнинг ҳаёти хавф остида қолиб, уяли алоқа воситаси ва бошқа буюмлари қўлидан тушиб кетган. Ушбу қўпол қоидабузарлик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Содир этилган ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан танқидий муҳокама қилинди. Келгусида шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни барвақт олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида, ҳайдовчи А.С билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон