Наманганда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўқитувчига Жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Аниқланишича, 2026-йил 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д туман ИИБ га мурожаат қилган.

Унда фуқаро вояга етмаган фарзанди О.О (2013-йилда туғилган қиз бола) тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши ва мазкур мактабнинг ўқитувчиси T.Ш (1973 йилда туғилган эркак) унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлигини билдирган.

Натижада, мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи T.Ш процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон