Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэлани мағлуб этиб, FIFA Series ғолиби бўлди
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ташкил этилган FIFA Series халқаро турнири ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон, Венесуэла, Габон ва Тринидад ва Тобаго терма жамоалари баҳс олиб борди.

Ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэлага қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон FIFA Series турнири ғолиби бўлди.






