Қорақалпоғистонда «Медиа ҳафталик» лойиҳасига старт берилди

Бугун, 30-март куни Қорақалпоғистонда бутун республика бўйлаб ўтказиладиган «Медиа ҳафталик» лойиҳаси ўз ишини бошлади.

Мазкур Оролбўйи ҳудудида старт олган илк ҳафталик доирасида қатнашчилар замонавий медиа муҳитидаги долзарб масалалар юзасидан кўникмаларини оширади.

Жумладан, машғулотлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир касбий йўналишлар кесимида чуқурлаштирилган ва ихтисослашган билимларни бериш мақсадида, ўқув-семинарлар сессияларга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Дастур контент яратиш, матнли ва визуал форматлар ҳамда жанрларнинг қўлланиши, ахборот хавфсизлиги, стратегик коммуникация, медиа менежмент, SMM ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланиш каби кўплаб муҳим мавзуларни қамраб олади.

Тренинг ва маҳорат дарслари давомида иштирокчилар нафақат назарий билимларни, балки реал кейслар асосида ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш, янги ёндашувларни шакллантириш имкониятига эга бўлади. Тадбирда илғор экспертлар, амалиётчи журналистлар, муҳаррирлар, продюсерлар ҳамда мутахассислар спикер сифатида қатнашади.

Ҳафталик доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича махсус сессиялар ташкил этилган:

• босма ва интернет нашрлари журналистлари;

• тележурналистлар ва операторлар;

• давлат органлари матбуот котиблари;

• блогерлар ва контент яратувчилар;

• мобилографлар ва SMM мутахассислари.

Шунингдек, ҳафталик якунида Медиа форум ташкил этилиб, унда тадбир натижалари сарҳисоб қилиниши таъкидланди.

Ўзбекистон